Москвада мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 12 июль куни кечаси Россия пойтахти Москва шаҳри Кузьминки метро бекати яқинида юздан ортиқ муҳожирлар иштирокида оммавий муштлашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ёзмоқда.

Маълум қилинишича, Россия Гвардияси ходимлари воқеа жойида ишламоқда. Оммавий муштлашувда иштирок этганларнинг аниқ сони номаълум.

ТАСС ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига асосланиб хабар беришича, полиция оммавий муштлашувнинг камида 15 иштирокчисини ҳибсга олган. Аниқлик киритилишича, жанжал Зеленодольск кўчасида содир бўлган.

“Лента” нашрининг ёзишича, оммавий муштлашувга жорий йилнинг 11 июль куни қирғизистонлик икки фуқаронинг пичоқ зарбаси билан жароҳатлангани сабаб бўлган.

24.kg ва “Лента” нашрларига кўра, ушбу можаро тожикистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар ўртасида келиб чиққан. “Азия-Плюс” нашри эса бошқача маълумот бермоқда. Унга кўра, оммавий муштлашув ўзбекистонлик ва қирғизистонлик муҳожирлар ўртасида содир бўлган.

Хабарларга кўра, муштлашув оқибатида автомобиль тўхташ жойидаги автотранспортларга зарар етган.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант Москва оммавий муштлашув

Баҳолаганлар

329

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг