Москвада даволанаётган муфтий Усмонхон Алимовнинг саломатлиги ҳақида маълумот берилди
Жамият
−
12 Август 2021
14897Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Россия пойтахти Москвадаги шифохонада даволанаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Усмонхон Алимовнинг аҳволи ҳақида қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, Москва шаҳрида жойлашган клиникалардан бирида даволаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан ўпка пневмонияси бўйича муолажалар олмоқда.
“Айни кунларда ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Даволаш тадбирлари тажрибали шифокорлар томонидан тиббиёт соҳасининг илғор ютуқларини қўллаган ҳолда давом эттирилмоқда.
Муфтий ҳазратлари тезроқ соғайишлари, халқимиз, мўмин-мусулмонлар ва яқинлари бахтига соғ-омон бўлишларини Ҳақ таолодан дуо қилиб, сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь