Москвада даволанаётган муфтий Усмонхон Алимовнинг саломатлиги ҳақида маълумот берилди
Local
−
12 August 2021 16444 1 minute
Аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Россия пойтахти Москвадаги шифохонада даволанаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Усмонхон Алимовнинг аҳволи ҳақида қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, Москва шаҳрида жойлашган клиникалардан бирида даволаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан ўпка пневмонияси бўйича муолажалар олмоқда.
“Айни кунларда ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Даволаш тадбирлари тажрибали шифокорлар томонидан тиббиёт соҳасининг илғор ютуқларини қўллаган ҳолда давом эттирилмоқда.
Муфтий ҳазратлари тезроқ соғайишлари, халқимиз, мўмин-мусулмонлар ва яқинлари бахтига соғ-омон бўлишларини Ҳақ таолодан дуо қилиб, сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August