Усмонхон Алимов Москвада даволанаётгани маълум бўлди
Жамият
−
23 Июль 2021
12216Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг саломатлигини яхшилаш учун навбатдаги даволаниш муолажалари амалга оширилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Мусулмонлар идораси муфтий Усмонхон Алимовнинг саломатлиги бўйича маълумот берди. Унга кўра, муфтий айни вақтда Москвадаги шифохонада даволанмоқда.
“Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари айни кунда Москва шаҳрида ўпка-қон томир касалликлари муолажасини ўтамоқдалар. Ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Зарур, барча чора-тадбирлар малакали шифокорлар томонидан амалга оширилмоқда.
Муфтий ҳазратларининг ҳақларига Аллоҳ таолодан шифои комил, тан-сиҳатлик, узоқ умр, мусулмон умматига ва халқимизга узоқ йиллар хизмат қилишларини Яратган Парвардигордан илтижо қилиб қоламиз”, дейилади идора хабарида.
Маълумот учун, Усмонхон Алимов ҳозирда 71 ёшда. У 2006 йил 8 августда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига тайинланиб, 15 йилдан буён шу лавозимда самарали фаолият олиб бормоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь