Москвада бузғунчи эркак полиция ҳибсга олаётган пайт вафот этди

Олам

image

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бузғунчи эркак метрополитеннинг “Щукинская” бекатида ҳибсга олинаётган пайт вафот этди. Бу ҳақда ТАССга ИИВнинг Москвадаги Бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берган.

Кеча, 26 декабрь куни Москва вақти билан соат 18:00 ларда “Щукинская” метро бекати фойесида бир киши ўзини ноўрин тута бошлаган ва полициячиларнинг сўзларига жавоб бермасдан банкоматни бузишга уринган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари уни тергов қилиш учун меҳмонхонага олиб боришга қарор қилган.

“У полиция ва метро ходимларига қаршилик кўрсатди. Ҳибсга олиш пайтида ҳушидан кетиб қолди. Унга биринчи ёрдам кўрсатилди ва дарҳол тез ёрдам чақирилди. Етиб келган шифокорлар фуқаронинг вафот этганини маълум қилди”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, фуқаронинг ўлими сабабларини аниқлаш юзасидан текширув ўтказилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбанинг таъкидлашича, ўлимнинг сабаби ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Москва

Баҳолаганлар

420

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг