Москвада 23 ёшли ўзбекистонлик қизларга тегажоғлик қилганликда айбланмоқда
3-саҳифа
−
19 Июнь
6055Россиянинг Москва шаҳридаги пляжнинг бирида ўзбекистонлик эркак икки нафар вояга етмаган қизга тегажоғлик қилганликда айбланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда “Рен ТВ” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 16 июнь куни Заозерной кўчасидаги “Белое озеро” пляжида содир бўлган. Гап шундаки, 14 ёшли қиз 15 ёшли дугонаси билан сувда чўмилаётган пайтда улардан бири сувда кимдир оёқларига қўл теккизаётганини сезган.
Мазкур ҳолатдан хабар топган қизнинг онаси пляж қутқарувчисига мурожаат қилиб, полицияни чақиришни сўраган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 23 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган.
“Ҳозирда Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 135-моддаси (Бузғунчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчи 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июнь куни Россиянинг Приморск ўлкаси суди 4 нафар ўзбекистонлик йигитга 21 ёшли қизнинг жинсий дахлсизлигини бузиш ҳолатлари бўйича жиноий иш очганди.
LiveБарчаси
26 Ноябрь