Москва “Толибон” дипломатига аккредитация берди

Олам

image

Москва ўтган ой “Толибон” ҳукуматидан Россияга келган биринчи афғон дипломатига аккредитация берди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди. 

“Ўтган ой Москвага келган ва янги ҳокимият томонидан юборилган биринчи афғон дипломати вазирлигимизда аккредитация олганини таъкидламоқчиман”, деган Лавров Афғонистонга қўшни давлатлар конференциясида сўзлаган нутқида.

Унинг таъкидлашича, “бошқарув тажрибаси йўқлиги, молиявий-иқтисодий чекловлар ҳамда АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг ҳарбий-сиёсий босимига қарамай, Афғонистоннинг янги маъмурияти умуман олганда давлатни барқарор ушлаб туришнинг уддасидан чиқмоқда”.

“Терроризмга қарши кураш соҳасида маълум ижобий натижалар бор. Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш соҳасида саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Қобул дипломатик ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича фаол ишламоқда. Биз, биринчи навбатда, бизнес тузилмалари Афғонистонга қизиқиш билдираётган минтақа давлатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик босқичма-босқич йўлга қўйилганини қайд этамиз. Бу алоқаларнинг барчаси, албатта, янги афғон ҳокимиятининг халқаро тан олинишига хизмат қилади”, деган вазир.

Маълумот ўрнида, АҚШ ўз қуролли кучларини мамлакатдан олиб чиқиш қарорини эълон қилганидан сўнг, “Толибон” Афғонистон устидан назорат ўрнатиш учун кенг кўламли операция бошлади. 2021 йил 15 августда “Толибон” жангсиз Қобулга кирди, Президент Ашраф Ғани эса республикани тарк этди. 6 сентябрь куни “Толибон” бутун Афғонистон ҳудуди устидан назорат ўрнатилгани ҳақида, 7 сентябрда эса қонунийлиги ҳали ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Толибон

Баҳолаганлар

397

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг