Москва кучли ёмғир ва бўрон остида қолди (видео)

Олам

image

Россияда рўй берган довул шамоллари, кучли ёмғир ва бўрон пойтахт Москвага таъсир қилди. Бу ҳақда “CentralAsia” нашри хабар берди. 

Нашрнинг ёзишига қараганда, айни пайтда ҳодиса оқибатида қурбонлар сони 12 нафарни ташкил қилмоқда. Бўронда уйларнинг деразалари парчаланиб, дарахтлар синиб тушган. Москва шаҳар ҳокимияти аҳолидан бундай ёмон об-ҳаво шароитида кўчага чиқмасликни сўраган. Транспорт департаменти эса автомобилда саёҳат қилиш ва метродан фойдаланмасликни тавсия қилган.

Келтирилишича, об-ҳаво шароити туфайли маҳаллий ерусти транспортида кечикишлар юзага келиши мумкин. Мутахассислар, шунингдек, момақалдироқ пайтида электр скутерларда юриш хавфли эканлигини айтиб, чақмоқ уриши мумкинлигини билдирган.

Россия Гидрометеорология марказининг хабар беришича, пойтахтда хавфли об-ҳаво бугун, 20 июнь куни соат 22:00 гача давом этади.

Phobos об-ҳаво маркази етакчи мутахассиси Евгений Тишковецнинг сўзларига кўра, Москвадаги ушбу 31,7 мм ёғингарчилик 2015 йилдаги рекорд даражасини янгилаши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ёмғир торнадо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг