Москва биржаси қачондан ўзбек сўмида савдолар бошлаши маълум бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 27 июнь куни Москва биржаси ўзбек сўми, арман драми ва Жанубий Африка рэнди билан савдо қилишни бошлайди. Бу ҳақда “Интерфакс” биржа матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Қайд этилишича, янги валюталар бозорнинг профессионал иштирокчилари, уларнинг мижозлари – жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг савдо имкониятларини кенгайтиради.

Трейдерлар ва уларнинг мижозлари қуйидаги валюта жуфтликлари учун спот ва алмаштириш воситаларидан фойдаланишлари мумкин:

•    Жанубий африка рэнди – Россия рубли (ZAR/RUB);
•    АҚШ доллари – Жанубий африка рэнди (USD/ZAR);
•    арман драми – Россия рубли (AMD/RUB);
•    АҚШ доллари – арман драми (USD/AMD);
•    ўзбек сўми – Россия рубли (UZS/RUB).

Биржа шунингдек, БАА дирҳами – Россия рубли (AED/RUB) ва АҚШ доллари – БАА дирҳами (USD/AED) валюта жуфтликларида савдони бошлашни режалаштирмоқда. Бу жуфтликлар савдолари бошланиши санаси ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

биржа

Баҳолаганлар

606

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг