Морейра таътилга чиқди

Спорт

image

Аввалроқ, “Пахтакор” мураббийи Педро Морейра истеъфога чиқарилгани ҳақида хабар берилган эди. 

50 ёшли Педро Морейра соғлигидаги муаммолар сабаб таътилга чиққан. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“ "Пахтакор" бош мураббийи соғлиғи туфайли қисқа муддатли таътилга чиқди. Шу сабабли Суперлиганинг навбатдаги турларида "Пахтакор" бош мураббийи вазифасини вақтинчалик Камолиддин Тожиев бажариб туради”, дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, “Пахтакор” жорий мавсум Суперлигада 8-тур якунига кўра, 9 очко жамғариб, 12-ўринни банд этиб келмоқда. Жамоа охирги ўйинда “Сурхон” меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор таътил Педро Морейра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг