Мопед, скутер ва 103 машиналари учун алоҳида давлат рақамлари жорий этилмоқда
Жамият
−
19 Июль
5671Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам автомобиллари, электромототцикл, мопед ва скутер учун алоҳида давлат рақам белгилари жорий этилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 17 июль куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарорида келтирилган.
Қарорга кўра:
- Йўл ҳаракати қоидаларига электромототцикл, скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланиш тартибини, уларнинг тушунчаларини ҳамда ушбу транспорт воситалари билан боғлиқ йўл белгилари киритилади;
- электромототцикл, мопед ва скутерларни бошқариш учун ёш чегарасини ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартиби белгиланади;
- автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш якуни бўйича улардан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан амалий имтиҳонлар олиш ташкил этилади;
- тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳамда электромотоцикл, мопед ва скутерлар учун алоҳида фарқловчи давлат рақам белгилари жорий этилади.
Рақамларни беришда баъзи ўзгаришлар киритилмоқда. Агар XIE типидаги рақам (яшил фонда ҳудуд коди билан икки қаторли белги) илгари мотоцикллар, скутерлар ва электр скутерлар учун чиқарилган бўлса, энди у электромотоцикллар учун берилади. электродвигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, лекин 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ортиқ, бироқ 50 километрдан ошмайдиган икки ёки уч (тўрт) ғилдиракли бўлган квадротцикл (квадротцикл), тритцикл ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишига мослаштирилган бошқа транспорт воситалари скутерларга тенглаштирилди. Скутерда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ҳамда йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда автомобиль рақамлари эндиликда тасодифий танлаш йўли билан берилиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси