Молдованинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Жамият
−
06 Май
3034Бугун, 6 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Молдованинг мамлакатдаги элчиси этиб тайинланган Валериу Киверни қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
“Бугун Вазирликда Молдованинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Валериу Кивер жаноблари билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик. Мулоқот чоғида икки давлат алоқаларининг ҳозирги ҳолатини кўриб чиқдик ва келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олдик. Жаноб элчига мамлакатимиздаги дипломатик фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кипрнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланганди.
Райҳона Улканбаева