Молдова парламенти ходими давлатга хиёнатда айбланиб, ҳибсга олинди 

Олам

image

Молдовa парламенти ходими Ион Крянгэ давлатга хиёнатда айбланиб, ҳибсга олинди ва лавозимидан четлатилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди.

“Кечаги тинтувлардан сўнг ҳибсга олинган парламентнинг юридик бўлими раҳбари Ион Крянгэ лавозимидан четлатилди”, дейилади хабарда. 

Кеча, 31 август куни Ахборот ва хавфсизлик хизмати ва Уюшган жиноятларга қарши прокуратура ходимлари давлатга хиёнат бўйича тергов доирасида парламент ва аэропортда тинтув ўтказди. Тергов натижаларига кўра, Крянгэ ва чегара полицияси ходими 72 соатга ҳибсга олинган, улар Россия элчихонаси ходими билан учрашиб, унга маълумот узатганликда гумон қилинмоқда.
Аввалроқ Молдова чегара полицияси ушбу иш бўйича ўз ходимининг Кишинёв халқаро аэропортида ҳибсга олинганлигини тасдиқлаган эди. 

“Жиноий тергов бошланганидан бери чегара полицияси ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилиб ва тергов жараёнида уларга барча зарурий ёрдамни кўрсатиб, керакли маълумот ва ресурслардан осонлик билан фойдаланишини таъминламоқда”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Крянгэ 1992 йилдан бери парламентда ишлайди. У 1999 йилдан Молдова Конституциявий судида парламент вакили ҳисобланади.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Молдова парламент Ион Крянгэ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг