Модрич “Реал”даги келажаги борасида бир қарорга келди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич жорий мавсум якунланганидан кейин ҳам жамоада ўйнашни давом эттириш ниятида. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.

Манбага кўра, хорватиялик футболчи “қаймоқранглилар” билан шартномасини яна бир йилга узайтирмоқчи. 39 ёшли футболчи “қироллик клуби” раҳбариятидан таклиф кутмоқда. Модричнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Қайд этиш жоиз, Модрич 23 февраль куни Ла Лиганинг навбатдаги тури доирасида “Жирона”га қарши баҳсда узоқ масофадан чиройли гол уриб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.

Маълумот учун, Модрич Мадрид клуби таркибида 2012 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Бу даврда у барча турнирларда 574 та учрашувда иштирок этиб, 42 та гол урди ва 92 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Модрич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг