Модрич “Реал” билан шартномасини узайтириши мумкин
Спорт
−
23 Апрель
1604Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоада яна бир йил қолиш истагини билдирди. Бу ҳақда AS хабар берди.
Жорий мавсумда Модрич 38 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Модрич 2012 йилнинг августида “Тоттенхэм”дан “Реал”га ўтган эди. Трансфер суммаси 35 миллион еврони ташкил қилган футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. “Transfermarkt” 38 ёшли ярим ҳимоячини 8 миллион еврога баҳоламоқда.
Модрич “Реал” билан 3 марта Испания чемпиони, 2 марта Испания кубоги ва 5 марта Испания Суперкубогини қўлга киритган. Халқаро майдонда ярим ҳимоячи 5 марта Европа Чемпионлар лигасида, шунингдек, 4 марта UEFA Суперкубоги ва худди шунча клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.