Модрич “Реал” билан шартномасини узайтириши мумкин

Sport

−

image

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоада яна бир йил қолиш истагини билдирди. Бу ҳақда AS хабар берди.

Жорий мавсумда Модрич 38 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Модрич 2012 йилнинг августида “Тоттенхэм”дан “Реал”га ўтган эди. Трансфер суммаси 35 миллион еврони ташкил қилган футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. “Transfermarkt” 38 ​​ёшли ярим ҳимоячини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Модрич “Реал” билан 3 марта Испания чемпиони, 2 марта Испания кубоги ва 5 марта Испания Суперкубогини қўлга киритган. Халқаро майдонда ярим ҳимоячи 5 марта Европа Чемпионлар лигасида, шунингдек, 4 марта UEFA Суперкубоги ва худди шунча клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends