Моди Украинага боради – ТИВ 

Олам

image

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Украина-Россия можароси бошланганидан бери илк бор Украинага боради. Бу ҳақда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, маҳаллий нашрлар хабар берди.

Қайд этилишича, Ташқи ишлар вазирлиги бугун, 19 август куни “Бош вазирнинг Польша ва Украинага ташрифига бағишланган” махсус брифинг ўтказади. Бош вазирнинг мамлакатларга ташрифи саналари эълон қилинмаган.

Аввалроқ Ҳиндистон ОАВлари Моди август ойи охирида Киевга ташриф буюриши мумкинлигини қайд этган. NDTV телеканали ҳукумат раҳбарининг ташрифи 23 августда бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

Шунингдек, “Indian Express” газетасига кўра, Бош вазир 24 август куни Украинанинг Мустақиллик кунида мамлакатга ташриф буюриши мумкин. Моди Киевга ташрифидан олдин 21 август куни Польшага ҳам бориши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ҳиндистон раҳбари Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиб Россия-Ҳиндистон муносабатларини янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Моди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг