Моди дунёдаги можароларни ҳал қилиш йўлини айтди
Олам
−
09 Июль 2024 13623 1 дақиқа
Ҳиндистон дунёдаги барча можароларни ҳал қилиш учун ягона тинч йўл бу мулоқот деб ҳисоблайди. Бу ҳақда бугун, 9 июль куни мамлакат Бош вазири Нарендра Моди Россия Президенти Владимир Путин билан учрашув чоғида сўз очди.
Қайд этилишича, икки давлат етакчилари ўртасидаги учрашув тор доирада бўлиб ўрган. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг хабар беришича, Путин ва Моди Кремлда Россия-Ҳиндистон муносабатларини янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишни режалаштирган.
Модининг таъкидлашича, сўнгги беш йил ичида дунё аввалига коронавирус пандемияси, кейин эса турли можаролар туфайли кўплаб муаммоларга дуч келган.
“Ракеталар ва снарядлар муаммоларнинг ечими бўла олмайди. Етакчи давлатлар ўртасидаги мулоқотгина тинчлик билан бизни таъминлашига ишончимиз комил”, дейди Моди.
У, шунингдек, Ҳиндистон Украинадаги вазиятни барқарорлаштириш ва можарони ҳал қилиш учун ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Украина билан урушга жалб қилинган барча ҳиндистонликларни Россия армиясидан четлаштиришга рухсат берганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь