Модель қиз Роналдунинг севгилисини ерга урди
Спорт
−
19 Июнь
11621Чилининг Ранкагуа шаҳрида туғилган модель Даниэлла Чавес “Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригесни ҳақорат қилиб, Х'даги саҳифасида пост қолдирди.
“Жоржина шу пайтгача 7 марта пластик операцияни ўтказди. Бу жуда ачинарли ҳолат. Сиз Жоржинанинг табиий кўринишига қараб, уни таний олмайсиз. У ўзиники бўлмаган пулларни ишлатади ва бу билан ижтимоий тармоқларда мақтанади . Авваллари у дўконда оддий сотувчи бўлиб ишлаган ва ҳеч нарсаси йўқ эди”, дейди Чавес.
Қайд этиш жоиз, Криштиану Роналду Жоржина Родригес билан 2016 йилда Мадрид шаҳридаги Gucci дўконларидан бирида танишиб қолган. Ҳозирда Жоржина Роналду билан беш нафар фарзандни тарбияламоқда.
Маълумот учун, ҳозирда Чавеснинг Instagram платформасида 18 миллиондан ортиқ обуначи бор. 34 ёшли Чавес FashionNova косметик компаниясининг элчиси ҳисобланади.
Хабибуллоҳ Райимов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь