Mobiuz Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади
Бизнес
−
10:21 353 2 дақиқа
Mobiuz мобил алоқа оператори ҳамда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси мамлакатнинг маданий меросини оммалаштириш, ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва замонавий ўзбек санъатини тарғиб қилишга қаратилган ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Ҳужжатнинг имзоланиши жорий йилнинг июнь ойида Самарқандда бўлиб ўтган Жон Леженднинг “Қўшиқлар ва ҳикоялар кечаси” концертида бошланган ўзаро ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлди. Ўшанда Mobiuz тадбирнинг олтин ҳамкори сифатида иштирок этиб, Регистон майдонидаги концерт меҳмонларини юқори тезликдаги мобил интернет билан таъминлаган эди.
.jpg)
Меморандум ўзаро ҳамкорликни тизимли ва узоқ муддатли босқичга олиб чиқади. Ҳужжатда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, маданий тадбирлар ҳамда таълим дастурларини ташкил этиш кўзда тутилган. Фуқароларнинг маданият ва таълим соҳасидаги ташаббуслардан баҳраманд бўлиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Mobiuz телекоммуникация салоҳиятини ишга солади.
“Mobiuz учун бу стратегик аҳамиятга эга ҳамкорликдир. Сўнгги йилларда Жамғарма Ўзбекистоннинг кўплаб маданий лойиҳаларини халқаро миқёсга олиб чиқди. Биз ушбу ташаббусларни бутун мамлакат бўйлаб кенг аудиторияга етказишни ўз вазифамиз деб биламиз. Инфратузилмамиз, рақамли хизматларимиз ва миллионлаб абонентлар билан мулоқот қилиш имкониятларимиз бу ишнинг бир қисмига айланмоқда. Имзоланган меморандум ҳамкорликни изчил ва узоқ муддатли ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади”, деди Mobiuz бош директорининг биринчи ўринбосари Ёқубжон Сайдалиев.
“Маданий меросни асраб-авайлаш ва замонавий санъатни тарғиб қилиш республика миқёсида ишлай оладиган ҳамкорларни талаб этади. Mobiuz Жамғарманинг маданий ташаббусларини мамлакатимизнинг барча ҳудудларининг аҳолисига етказиш имконини берувчи инфратузилма ва аудиториясига эга. Имзоланган меморандум қўшма лойиҳалар, таълим дастурлари ва ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун асос бўлиб хизмат қилишига ишонамиз”, дея таъкидлади Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисининг ўринбосари Саидазиз Ишанхўжаев.
.jpg)
Регистон майдонидаги концерт технологиялар инсонларни бирлаштиришга ва мамлакатнинг маданий ҳаётида иштирок этиш имкониятларини кенгайтиришга қандай ёрдам беришини намоён этди. Mobiuz ва Жамғарма ҳамкорлиги – Ўзбекистоннинг маданий мероси ҳамда ижодий ютуқларини ҳар бир юртдошимизга янада яқинроқ ва тушунарлироқ қилиш мақсадида маданият билан замонавий технологияларни уйғунлаштириш имкониятидир. Эндиликда Mobiuz мана шундай ташаббусларга доимо ҳамроҳ бўлади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси