Moobina 3 миллиондан ортиқ Mobiuz абонентларига ёрдам берди

Бизнес

image

Mobiuz колл-марказига келиб тушаётган ўзбек тилидаги мурожаатларга Moobina жавоб қайтармоқда. У сунъий идрокнинг инновацион технологиялари асосидаги виртуал ёрдамчи ҳисобланади.

У 9 миллионга яқин қўнғироқни қабул қилди, мурожаатларнинг учдан бир қисмини ўзи мустақил равишда (оператор аралашувисиз) ҳал қилди.

 

Moobina 2025 йилнинг май ойида 0890 ва (+998) 97 130 09 09 рақамларида ишга туширилганди. Одатдаги “бирни босинг, иккини босинг” каби кўрсатмалар ўрнига, абонент ундан нима мақсадда қўнғироқ қилаётганини сўрайди. Тизим эса нутқни англаб, одам нимани хоҳлаётганини тушунади ва ё ўзи жавоб беради ёки мутахассисга улаб беради.

 

Moobina алоқа марказлари учун мўлжалланган инновацион халқаро ечим – Omilia платформасида яратилган. Moobina’га ўргатилган асосий кўникма – ўзбек тилини тушунишдир. Яъни у нафақат адабий тилни, балки одамлар бевосита гаплашадиган жонли тилни, шеваларни ҳисобга олган ҳолда тушунади, исмлар, фамилиялар ва ЖШШИРни эшитиб англайди.

 

Бир ярим йил давомида дастурчилар ва мослаштириш жамоаси улкан ишларни амалга оширди. Мулоқотнинг энг оддий сценарийларидан бошлаб, Moobina имкониятлари бир неча баробар кенгайди. У бир хил саволни ўнлаб турли шаклларда тушунишни ўрганди. Шунингдек, у компаниянинг бренд хизматлари – MobiMusic, MobiCinema, MobiGames, MobiMoon, Kid Security, MobiKids ва бошқалар ҳақида маълумот беришни ҳам ўзлаштирди.

 

Mobiuz Мижозларга хизмат кўрсатиш департаменти директори Ольга Ким шундай таъкидлайди:

“Қизиғи шундаки, бу вақт ичида ўзгаришлар нафақат Moobina, балки қўнғироқ қилаётган абонентлар томонида ҳам бўлди. Дастлабки ойларда абонентларнинг бир қисми гўшакдаги овозга шубҳа билан муносабатда бўлишди. Улар фақат “жонли оператор” билан гаплашишни маъқул кўришди. Вақт ўтиши билан бу нарса ўзгарди. Одамлар Moobina’га саволларини аниқроқ шакллантира бошладилар: нега қўнғироқ қилишаётганини, уларга қандай ёрдам ва маслаҳат кераклигини аниқроқ айта бошлашди. Яъни, мослашув икки томонлама бўлди: компания ёрдамчини абонентларга мослаштирди, абонентлар эса ёрдамчига мослашди”.

Ва суҳбатлар даражаси шу ҳолатга етдики, масаласи ҳал бўлган абонентлар Moobinaга “Катта раҳмат!”, “Яшанг!”, “Жуда катта ёрдам бердингиз!” каби иборалар билан мурожаат қила бошлади.

 

Компания вакилларининг таъкидлашича, сўнгги ойларда бундай муносабатлар сезиларли даражада кўпайиб бормоқда. Буни эса ёрдамчининг тўғри ишлаётганини кўрсатувчи энг аниқ белги деб бахолаш мумкин. Тизим қайта сўраши керак бўлган вазиятлар камайди, абонент эса керакли маълумотга тезроқ эга бўлиб, ўз саволига тезроқ жавоб олмоқда.

 

Mobiuz биллинг тизимининг миграцияси (тўлиқ янгиланиши) кунларида Moobina қўнғироқ қилувчиларни олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор қилувчи ахборот каналига ҳам айланди. Ҳозирда у янги тизимда мурожаатлар билан ишлашда давом этмоқда ва ўз имкониятларини кенгайтиришга тайёргарлик кўрмоқда.

 

Mobiuz ҳақидаги бошқа янгиликлар билан pr.mobi.uz сайтида танишишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг