ММА жангчиси нокаутдан сўнг вафот этди (видео)
Спорт
−
05 Октябрь 2021
69839Аралаш жанг санъати (ММА) жангчиси Жастин Торнтон 2021 йил август ойида Bare Knuckle FC турниридаги нокаут натижасида олган жароҳатлари туфайли вафот этди. Бу ҳақда MMA fighting нашри хабар берди.
Ушбу жанг жорий йилнинг 20 август куни АҚШнинг Миссисипи шаҳрида бўлиб ўтган эди. Торнтон жангнинг 19 сониясида Диллон Клеклер томонидан нокаутга учратилган ва тиббий марказга олиб кетилган.
“BKFC 20 мусобақасида жароҳат олиб, ҳаётдан кўз юмган Жастин Торнтоннинг ўлими ҳақида эшитганимизда қайғуга ботдик. Биз унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз”, дейди Bare Knuckle FC ташкилоти раҳбари Девид Фельдман.
Торнтон фаолияти давомида 20 марта жанг ўтказган ва 6 ғалабага эришиб, 14 марта мағлубиятга учраган.
Маълумот учун, Торнтон жангдан кейин ярим фалаж бўлиб қолган ва бир неча ҳафта давомида шифохонада ётган. Унга қадар эса умуртқа поғонаси шикастланиши натижасида келиб чиққан инфекция билан курашаётган эди.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023