MMA жангчиси Мутаевнинг ўлими сабаблари маълум бўлди
Спорт
−
01 Февраль
6478Полиция 20 ёшли AMC Fight Nights жангчиси Магомедрасул Мутаевнинг қотилини қидирмоқда. SHOT телеграм канали маълум қилди.
Манбага кўра, Махачқалъадаги жангчини ўлдирганликда гумон қилиниб, Қўрқмаскали қишлоғида яшовчи 18 ёшли йигит қидирилмоқда.
Гумон қилинаётган сабаб қасосдир. Маълум бўлишича, Мутаев ва унинг дўстлари тахминан бир ой олдин 18 ёшли йигитни калтаклаб, уни ҳақорат қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мутаев Махачқалъадаги уйи ёнида ўлдирилгани хабар қилинган эди.
Жиноятчи саккиз марта ўқ узган. Спортчи тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган.
Қайд этилишича, марҳум Магомед Мутаев аралаш яккакураш бўйича машҳур жангчи Ҳабиб Нурмуҳаммедовнинг отаси Абдулманноп Нурмуҳаммедов номидаги жанг санъатлари мактабида таҳсил олган.