ММА бўйича халқаро ўртоқлик учрашуви якунланди. Ўзбекистон Қирғизистонни мағлуб этди

Спорт

image

Жорий йилнинг 24 август куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида аралаш жанг санъати (ММА) бўйича халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказилди. “Газпром” спорт мажмуасида ташкил этилган мазкур кичик турнирда Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон ММА усталари ўзаро баҳс олиб борди.

10 та вазн тоифасида ташкил этилган беллашувларнинг барчасида ўзбекистонлик спортчилар ғалаба қозонди:

  • 52 кг – Ҳумоюн Зокиров;
  • 57 кг – Беҳруз Исроилов;
  • 61 кг – Ҳусниддин Сатторов;
  • 66 кг – Шукуржон Рустамов;
  • 70 кг – Беҳруз Акбаров;
  • 77 кг – Мунис Мўминжонов;
  • 84 кг – Ислом Болтаев;
  • 93 кг – Илёс Комилов;
  • 120 кг – Файзулло Маҳамматов;
  • +120 кг – Ихтиёр Холмуродов.

Ўртоқлик учрашуви доирасидаги жангларни Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси (IММАF) президенти Керрит Браун, Қирғизистон Республикаси Чуй вилояти губернатори ҳамда Қирғизистон ММА федерацияси президенти Э.Тентишев, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари федерацияси раиси ўринбосари Шерзод Тошматов кузатиб борди.

Маълумот учун, Халқаро яккакурашлар федерацияси раҳбари Керрит Браун 2028 йилдаги Ёзги Олимпиада ўйинларига ММА кўргазмали спорт тури сифатида киритилишини айтиб ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ММА Ўзбекистон ММА федерацияси Қирғизистон ММА IMMAF

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг