Маскнинг мия чипи ўрнатилган фалаж бемор компьютер сичқончасини бошқарди
Технология
−
24 Февраль
6438Америкалик миллиардер Илон Маскга тегишли Neuralink компанияси инсон миясига чип ўрнатиш тажрибаларида илк бор муваффақиятга эришди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Билдирилишича, компаниянинг неурочипи ўрнатилган биринчи бемор шунчаки фикрлаш орқали компьютер сичқончасини бошқара олган.
“Тажриба яхши ўтяпти. Бемор ёмон асоратларсиз тўлиқ тузалиб кетганга ўхшайди. Ҳозирда у шунчаки ўйлаш орқали сичқончани экран атрофида ҳаракатлантира олади”, дейди Маск.
Миллиардернинг фикрича, компаниянинг имплантлари узоқ муддатга аутизм, депрессия, шизофрения ва бошқа касалликларни даволашда ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг май ойида Илон Маскнинг мия чипларини ишлаб чиқарувчи Neuralink компанияси клиник синовларни одамларда ўтказишга рухсат олганди. Шундан сўнг, нейротехнология компанияси фалаж инсонларни миясига чип ўрнатиш бўйича клиник синовлар учун кўнгиллиларни қидира бошлади. 2024 январь ойига келиб, нейрочип илк марта одам миясига ўрнатилди.
LiveБарчаси