Илк бор инсон миясига чип ўрнатилди
Технология
−
30 Январь
13313Илк марта одамга гаджетлардан фикрлар ёрдамида фойдаланиш имконини берувчи Neuralink нейрочипи ўрнатилди. Бу ҳақда америкалик миллиардер Илон Маск Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
“Кеча биринчи одам Neuralink'дан имплант олди ва яхши тикланмоқда. Дастлабки натижалар асабий тирқишларни аниқлашнинг истиқболли эканлигини кўрсатади”, деб ёзган у.
Маскнинг сўзларига кўра, маҳсулот “Телепатия” деб номланади ва биринчи навбатда оёқ-қўллари фалаж бўлган одамларга ўрнатилади.
Neuralink лойиҳаси 2016 йилда ишга туширилган. У биринчи марта 2019 йил июль ойида Bluetooth орқали мия сигналларини узатишга қодир қурилмасини кўрсатди.
Қурилма қабул қилувчи капсула бўлиб, у эшитиш воситаси каби қулоқ орқасига ўрнатилади ва ундан ипга ўхшаш электродлар мияга ўтади. Умуман олганда, мияга 1,5 мингтагача электродлар жойлаштирилади, уларнинг ҳар бири инсон сочидан тўрт баробар юпқароқдир. Битта 4х4 мм процессор 10 минг электроддан олинган маълумотларни қайта ишлайди. USB-C кабели максимал маълумотларни узатиш тезлигини таъминлайди.
LiveБарчаси