Илон Маск мия чипи тажрибаси учун кўнгиллиларни қидиряпти
Технология
−
21 Сентябрь 2023
5594Илон Маск томонидан асос солинган Американинг Neuralink нейротехнология компанияси фалаж инсонларни миясига чип ўрнатиш бўйича клиник синовлар учун кўнгиллиларни қидирмоқда. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, мазкур тажриба тадқиқоти имплантнинг ўзи, шунингдек, чипни имплантация қилишда фойдаланиладиган жарроҳлик роботининг хавфсизлигини баҳолашга қаратилган.
Бундай операция фалаж одамларга ўз фикрлари билан ташқи қурилмаларни бошқариш имконини бериши керак.
“Тадқиқот давомида R1 роботи миянинг ҳаракатни бошқарадиган соҳасига ўта юпқа ва эгилувчан имплант ипларини жарроҳлик йўли билан жойлаштириш учун ишлатилади”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, имплант ўрнатилгандан сўнг у косметик нуқтаи назардан кўринмас бўлиб қолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь