Илон Маск компанияси одамларни чиплаштиришга рухсат олди
Олам
−
26 Май 2023
5521Америкалик миллиардер Илон Маскнинг мия чипларини ишлаб чиқарувчи Neuralink компанияси клиник синовларни одамларда ўтказишга рухсат олди. Бу ҳақда компаниянинг ўз Twitter саҳифасида маълум қилинди.
“Биз АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA)дан одамларда биринчи клиник синовимизни бошлаш учун рухсат олганимизни эълон қилишдан мамнунмиз”, дейилади твитда.
Қайд этилишича, Илон Маск сўнгги тўрт йил ичида бир неча марта чипларни одамларда синовдан ўтказишни эълон қилган ва Neuralink 2022 йил бошида FDA’дан рухсат сўраб, ариза йўллган, аммо уларнинг аризаси рад этилган. Ўшанда компания рухсат олмаганлик сабабини ҳал қилиниши керак бўлган бир нечта муаммолар борлиги билан изоҳлаган.
Кетирилишича, клиник синов иштирокчиларини ёллаш бўйича маълумотларни тез орада эълон қилинади.
Маск мия имплантлари семизлик, аутизм, депрессия ва шизофрения каби бир қатор касалликларни даволай олади, шунингдек, веб-саҳифаларни кўриш ва телепатияни ўқишни таъминлайди, деб тахмин қилмоқда. Ўтган йил охирида у қурилмалар хавфсизлигига жуда ишонгани учун чипларни ҳатто ўз фарзандларига жойлаштиришга тайёрлигини айтган.
Бундан ташқари, 2021 йил бошида Маскнинг ишчилари маймунни чип билан имплантация қилишга муваффақ бўлган. Шундан сўнг, ушбу нейроимплант ёрдамида унга шахмат ўйнашни ўргатилди. Кейинчалик маълум бўлишича, чипли маймун виртуал стол тенниси ўйнашни ўрганган.
Маълумот учун, Neuralink стартапи Илон Маск томонидан 2016 йилда ташкил қилинган. Neuralink’нинг бевосита мақсади фалаж бўлган одамларга компьютер ва телефонлардан фойдаланиши учун чипларни қандай имплантация қилишни ўрганиш ва буни ҳозирги усулларга қараганда мияни камроқ шикастланиш йўли билан амалга оширишдир.
Операциядан сўнг, одамлар Neuralink томонидан ўйлаб топилганидек, фикр кучи билан матнли хабарларни ёзиш ва интернетдаги саҳифаларни бошқариши мумкин бўлади.
Neuralink маълумотларига кўра, узоқ муддатда миллионлаб одамлар ўз таналарини кибернетик жиҳатдан яхшилашни ва имплантация қилинган чиплар ёрдамида, масалан, рақамли фикрларни алмашиш ёки нотаниш хорижий тилни мияга юклаб олиш имкониятини қўлга киритишни хоҳлашади.
LiveБарчаси