Мисрда поезд ҳалокатга учради. Камида 11 киши ҳалок бўлди
Олам
−
19 Апрель 2021
3305Кеча, 18 апрель куни Мисрнинг Қалюбия вилоятида поезднинг рельсдан чиқиб кетиши натижасида 100 га яқин одам жароҳат олди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берган.
"Ал-Арабия" телеканалининг хабар беришича, поезд ҳалокатида камида ўн бир киши ҳалок бўлган. Поезд Ал-Мансур шаҳридан Қоҳирага кетаётган бўлган.
Вилоят ҳокимига кўра, саккизта вагон рельсдан чиқиб кетган.
Ҳодисанинг сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, март ойининг охирида Миср жанубидаги Сохаг провинциясида иккита йўловчи поезди тўқнашганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь