Мисрда автобус ағдарилиб кетди. Қурбонлар бор
Олам
−
15 Октябрь
2017Мисрда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, кеча, 14 октябрь куни Мисрда Қоҳирани Қизил денгиз қирғоғи билан боғловчи автомагистралда автобус ағдарилиб кетган. Миср Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ҳодиса оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган ва 33 киши жароҳатланган.
Қайд этилишича, воқеа жойига 28 та тез ёрдам машинаси юборилган. Ҳодиса содир бўлган Ал-Галала автомагистрали Қоҳирани Қизил денгиз соҳилидаги Айн-Сохна каби шаҳарлар билан боғлайди.
Маҳаллий “Al Ahram” нашри хабарига кўра, бахтсиз воқеада Галала шаҳрида жойлашган Галала университети талабалари жабрланган ва ҳалок бўлган. Университет ҳукуматнинг Суэц вилоятидаги миллий лойиҳаларидан бири ҳисобланади.
Дастлабки тергов натижаларига кўра, автобус ҳайдовчиси тезликни ҳаддан ташқари ошириб юборган ва транспорт воситасини бошқаришда назоратни йўқотган.
Мамлакат статистика агентлигининг 2022 йилги ҳисоботига кўра, 2021 йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида Мисрда 7 101 киши ҳалок бўлган ва бу 2020 йилга нисбатан 15,2 фоиз кўп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиланд пойтахти Бангкок чеккасида ўқувчилар ва ўқитувчиларни олиб кетаётган мактаб автобуси ёниб кетиши оқибатида 25 киши ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси