Мисрда 3 кунлик мотам эълон қилинди
Олам
−
17 Декабрь 2023
44393Мисрда Қувайт амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳнинг ўлими муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда Миср Президенти матбуот хизмати хабар берди.
“Миср Араб Республикаси 2023 йил 16 декабр, шанба куни вафот этган қардош Қувайт давлати амири шайх Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ хотираси учун мотам тутади”, дейилади ас-Сиси идораси баёнотида.
Хабарда марҳум учун мамлакатнинг барча ҳудудларида 3 кунлик мотам эълон қилингани қайд этилди.
Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 2020 йил сентябридан Қувайт тахтини эгаллаб турганди. Унинг ўлимидан сўнг укаси, 83 ёшли валиаҳд шаҳзода Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ ҳокимиятни мерос қилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, кеча 16 декабрь куни Қувайт давлатининг 86 ёшли амири вафот этганди.