Миср Жаҳон чемпионатига йўл олди

Спорт

image

Кеча, 8 октябрь куни Миср терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритди. Касабланкада ўтказилган учрашувда мисрликлар Жибутини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, “А” гуруҳи етакчилигини мустаҳкамлади ва мундиал йўлланмасини расмийлаштирди.

Бу натижа билан Миср 23 очко жамғариб, мағлубиятсиз тарзда гуруҳ босқичини якунлади. “Фиръавнлар” шу тариқа 2026 йилги мундиалда аллақачон йўлланмани қўлга киритган, Марокаш ва Тунис терма жамоаларига қўшилди.

Кичик орол давлати Кабо-Верде эса тарихий натижага жуда яқин турибди. “Д” гуруҳида улар Ливияда 3:3 ҳисобидаги дурангдан кейин 20 очкога эга бўлиб, иккинчи ўриндаги Камерундан икки очкога олдинда. Триполида улар қўшиб берилган дақиқаларда ғалаба голини уриш имкониятига эга бўлишди, бироқ тўрт нафар футболчи иштирок этган қарши ҳужум офсайд деб топилиб, гол бекор қилинди. Энди Кабо-Верде 12 октябрь куни Эсватини устидан ғалаба қозонса, жаҳон чемпионатига чиққан тарихдаги энг кичик давлатлардан бирига айланади.

Гана терма жамоаси ҳам ўз имкониятларини сақлаб қолди. 2010 йилда чорак финалгача етиб борган Гана терма жамоаси Марказий Африка Республикасини 5:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Гана сўнгги турда Комор ороллари билан дуранг ўйнаса кифоя, бу натижа уларни “И” гуруҳи ғолибига айлантиради.

Маълумот учун, Миср Жаҳон чемпионатига чиққан учинчи Африка жамоаси бўлди. Энди эътибор Кабо-Верде ва Гана томон қаратилган. Уларнинг тақдири навбатдаги ўйинларда ҳал бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Африка Миср Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг