Миср Сувайш канали тўсилиб қолишидан қанча зарар кўргани маълум қилинди
Олам
−
01 Апрель 2021
11893Ever Given контейнер кемаси Сувайш каналига тиқилиб қолиб, йўлни тўсиб қўйгани оқибатида Миср кўрган молиявий зарар 1 миллиард долларга етиши мумкин.
Бу ҳақда канал маъмурияти раҳбари Усама Рабиа маълум қилган.
"Ҳисоб-китобларга кўра, зарар миллиард долларга етади", деган Рабиа.
Унинг сўзларига кўра, ушбу миқдор йўл тўсилиб қолгани натижасида етказилган зарарни, шунингдек кемани қуруқликка олиб чиқиш харажатларини ўз ичига олади.
Шунингдек, Рабиа Ever Given контейнер кемаси тергов якунига қадар ҳибсга олинишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 мартга ўтар кечаси Хитойдан Нидерландияга йўл олган контейнерларни ташувчи энг йирик кемалардан бири Ever Given Сувайш каналига тиқилиб қолди. Шу муносабат билан 450 дан ортиқ кемаларнинг тирбандлиги юзага келди.
29 март куни қутқарувчилар 27 минг кубометр қум чиқарилгандан сўнг Ever Given кемасини озод қилишга муваффақ бўлишди.
Маълумот ўрнида, Сувайш канали Европани Осиё билан боғловчи муҳим транспорт йўлаги ҳисобланади. Канал Ўрта ер денгизидаги Порт-Саид шаҳридан бошланиб, Қизил денгиздаги Сувайш портида ниҳоясига етади. Канал маъмурияти Порт-Фуадда жойлашган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь