Миср собиқ Президенти Ҳусни Муборак вафот этди

Олам

image

Мисрнинг собиқ Президенти Ҳусни Муборак 91 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақида давлат телевидениеси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, сиёсатчи узоқ давом этган касалликдан сўнг оламдан ўтган.

Январь ойининг охирларида унинг ошқозонидан саратон ўсимтаси олиб ташланган эди. Маълум қилишларича, Муборак алоҳида интенсив бўлимида даволанган.

Маълумот ўрнида, Ҳусни Муборак 1981 йилдан 2011 йилгача, 30 йил давомида мамлакатни бошқарган. 2011 йилнинг февраль ойида унинг ҳокимиятдан кетишини талаб қилиб уюштирилган оммавий норозилик намойишларидан сўнг, истеъфога чиққан эди.

Бундан ташқари, собиқ Президент коррупция ва намойишчиларнинг ўлимида айбланиб, ҳибсга олинганди. Муборак олти йил қамоқда ўтирди. 2017 йил озодликка чиқарилди. Шундан сўнг, у оиласи билан Қоҳиранинг Гелиополис туманидаги вилласида яшаб келаётган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Миср Ҳусни Муборак

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг