Мишустин Самарқандга келди. Ўзбекистон Россиянинг Иттифоқ таклифига розими?

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 1 декабрь куни Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин Самарқандга келди. Самарқанд халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. 

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш, Ўзбекистон – Россия ишбилармонлар форумида иштирок этиш кўзда тутилган.

Асосий тадбирлар 2 декабрь куни бўлиб ўтади.

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон вазирлар маҳкамалари раҳбарлари иш кунини “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” миллий саноат кўргазмасига ташриф буюришдан бошлаши режалаштирилган. Экспозиция Россиядан келган меҳмонларни Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти билан таништириши керак. Унга фармацевтика, кимё, тўқимачилик, чарм-поябзал, электротехника, мебель, заргарлик саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари киради. 

Мишустиннинг Самарқандга ташрифи арафасида Президент Путин Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилиб, иқтисодий ҳамкорлик, жумладан, истиқболли қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди. Кремль матбуот хизмати хабар беришича, бу мавзулар Самарқандда бўлиб ўтадиган икки давлат ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишида моҳиятан кўриб чиқилади. 

Шундай лойиҳалардан бири Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги газ иттифоқи ғояси бўлиши мумкин. 

28 ноябр куни Владимир Путин Москвада Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан музокаралар ўтказиб, Ўзбекистон билан “уч томонлама газ иттифоқи” яратиш масаласини муҳокама қилди. Россия давлати раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песковнинг тушунтиришича, биринчи босқичда гап Путин ташаббуси билан мувофиқлаштириш механизмини яратиш ҳақида кетмоқда. Кейинчалик маълум бўлишича, гап газни қайта ишлаш ва етказиб бериш, жумладан, янги экспорт йўналишларига ҳам ҳамкорлик қилиш ҳақида кетмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Михаил Мишустин

Баҳолаганлар

353

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг