Мирзо Улуғбек Абдусаломов МСК раислигидан кетади
Жамият
−
03 Февраль 2021
13156Марказий сайлов комиссиясининг 7 нафар аъзоси ваколатлари тугатилмоқда. Уларнинг орасида МСК раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов ҳам бор. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати хабар берди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ушбу масала ҳам кўриб чиқилган. МСКнинг қуйидаги аъзолари ваколати тугатиляпти:
• Мирзо Улуғбек Абдусаломов, Марказий сайлов комиссиясининг Раиси
• Жанабай Содиқов, ҳуқуқшунос
• Отагалди Бобожонов, Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Халқ қабулхонаси мудири
• Муҳайё Жўраева, “Ҳунарманд” уюшмасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи
• Эсанбай Ражабов, Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлаpи бирлашмаси pаиси маслаҳатчиси
• Эркин Хўжақулов, Тошкент шаҳар умумюрисдикция судининг раиси
• Жалил Норов (марҳум)
Шунингдек, Марказий сайлов комиссиясига 8 нафар янги аъзо қўшиляпти. Қонунчилик палатаси 8 нафар янги аъзолар номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади :
• Эргаш Юсупов, Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
• Зайниддин Низомхўжаев, Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари
• Александр Фармонов, "Ўзэлектроаппарат" АЖ бошқарув раиси маслаҳатчиси
• Муяссар Қодирова, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти масъул ташкилотчиси
• Бахром Кучкаров, Адлия вазири ўринбосари
• Шуҳрат Жўраев, пенсияда
• Орифжон Бозоров, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори
• Алишер Усмонқулов, Жиззах политехника институти ректори
Маълумот учун, Мирзо Улуғбек Абдусаломов 2005 йил 7 майдан буён Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
LiveБарчаси