ТДЮУда янги факультет ташкил этилади
Жамият
−
30 Апрель 2020
6371“Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомилаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, ТДЮУда Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети ташкил этилади.
Маълумотларга кўра, факультетнинг асосий вазифаларидан бири халқаро хусусий ҳуқуқ, шунингдек, миллий ва япон, немис ҳуқуқи ҳамда бошқа ривожланган хорижий давлатлар ҳуқуқ тизимларини қиёсий тадқиқ қилиш асосида юқори малакали юридик кадрлар тайёрлашдан иборат.
Япониянинг Нагоя университети, Германия Федератив Республикасининг Регенсбург университети факультетнинг асосий ҳамкорлари ҳисобланади. Бундан ташқари, хорижий ҳуқуқни ўрганиш марказлари мазкур факультет таркибида фаолият юритади.
Таъкидланишича, факультет негизида хорижий таълим муассасалари ва халқаро ташкилотлар билан ҳуқуқ соҳасида қўшма тадқиқот, ўқув-таълим ва бошқа лойиҳаларни ташкил этиш бўйича майдон яратилади.
Факультетдаги ўқув жараёнга хорижий олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари таркиби фаол жалб этилади.