Юридик университетга янги проректор тайинланди
Жамият
−
20 Сентябрь 2019
5851Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг тегишли буйруғи билан Тошкент давлат юридик университетига янги проректор тайинланди. Исломбек Рустамбекович Рустамбеков ТДЮУ ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида иш бошлади.
Исломбек Рустамбеков 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти – олий. 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтининг магистратура йўналишини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос, юридик фанлари доктори.
У меҳнат фаолиятини 2010 йилда Тошкент давлат юридик институти аспиранти лавозимидан бошлаб, 2010-2013 йилларда Тошкент давлат юридик институти “Халқаро хусусий ҳуқуқ” кафедраси ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, 2013-2017 йилларда Тошкент давлат юридик университетининг “Халқаро тижорат ҳуқуқи” кафедраси мудири, 2017-2017 йилларда Тошкент давлат юридик университети Бизнес ҳуқуқи кафедраси мудири, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Фуқаролик жамияти институтлари бошқаруви кафедраси мудири, 2018 йил (апрель-июнь)да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимларида ишлаган.
Исломбек Рустамбеков шу кунга қадар вазирликнинг Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Адлия вазирлиги жамоаси Исломбек Рустамбековични ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 сентябрь куни Президент фармони билан Олий Мажлиc Қонунчилик палатаси депутати Раҳимжон Ҳакимов Адлия вазири ўринбосари – Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимига тайинланди.
LiveБарчаси