Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи якунланди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фузулий шаҳри аэропортида олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси расмий шахслари кузатиб қўйди.

Шавкат Мирзиёев кеча, 5 июль куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Туркий Давлатлар Ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетганди. Фузулий халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ягуб Эюбов, Озарбайжон Президентининг Агдам, Фузулий ва Хўжавенд вилоятлари бўйича махсус вакили Эмин Ҳусейнов ҳамда Ташқи ишлар вазири Самир Шарифов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Шундан сўнг, Мирзиёев Шуша шаҳрига борди ва у ердаги қадимий масжидни зиёрат қилди. ТДТ саммитида Давлат раҳбари Ғазо секторидаги зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга, тинчлик жараёнларини тезроқ бошлашга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Фузулий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made