Мирзиёевнинг Францияга ташрифи якунланди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Франция Республикасига давлат ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Париж шаҳрида Франция Президенти Эммануэль Макрон билан самарали музокаралар ўтказди.

Саммит якунида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларация, шунингдек, ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича битимларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.

Президент Франциянинг етакчи компания, банк ва ташкилотлари раҳбарлари билан давра суҳбатида иштирок этди. Умумий қиймати 6,5 миллиард евро бўлган аниқ кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларида ҳамкорлик дастури қабул қилинди.

Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Франция Республикасининг олий мукофоти – Фахрий легион ордени билан тақдирланди.

Ташриф доирасида Франция Миллий мажлиси Раиси Яэль Браун-Пиве ва Париж шаҳри мэри Анн Идальго билан учрашувлар ўтказилди. Париж шаҳри кўчаларидан бирига Самарқанд номини беришга бағишланган маросим бўлди.

UNESCO Бош директори Одри Азуле билан музокараларда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда ташкилот Бош конференциясининг Самарқанд шаҳридаги 43-сессиясига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, “Орли” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Франция спорт ва ёшлар вазири Мари Барсак ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макрон Франция-Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг