Мирзиёевга янги маслаҳатчи тайинланди
Жамият
−
01 Июнь 2023 33507 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Мансурбек Полвонзода Оллоёров Президентнинг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчиси – Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Маълумот учун Мансурбек Полвонзода Оллоёров бугунги кунгача Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбарининг ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь