Мирзиёев Зокиржон Алматовни мукофотлади
Жамият
−
24 Октябрь
12144Собиқ ички ишлар вазири, 2018 йилдан эътиборан Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зокиржон Алматов "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда бугун, 24 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Зокиржон Алматов 1949 йилнинг 10 октябрь куни таваллуд топган. У соҳада 1971 йилда иш бошлаган. 1976 йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган. 1990-1991 йилларда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
1991 йилнинг 16 сентябрь куни Зокиржон Алматов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида иш бошлади. 1992 йилда генерал-мойор, 1996 йилда генерал-лейтенант, 1999 йилда генерал-полковник ҳарбий унвонлари билан тақдирланди.
2005 йилда Зокир Алматович Алматовнинг саломатлигида муаммолар кузатилади. Шифокорлар бир муддат танаффус қилиш кераклиги, хасталикнинг олдини олиш учун операция зарурлигини айтади. Шу боис Зокиржон Алматов 2005 йилда ўз хоҳишига биноан истеъфога чиқади. 1999 йил воқеаларида кўрсатган қаҳрамонлиги учун “Шон шараф” ордени билан мукофотланган Алматов, 2005 йил истеъфога кетиш олдидан “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланади.
У 12 йил Ички ишлар вазирлиги тизимидан айри ҳаёт кечирди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлгач, 2018 йилдан эътиборан Зокиржон Алматов Ички ишлар вазири маслаҳатчиси ўлароқ яна иш бошлади.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь