Мирзиёев ва Пезешкиён бир-бирини табриклади
Жамият
−
01 Апрель 3319 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён бугун, 1 апрель куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бир-бирларини ва мамлакатларнинг дўст халқларини баҳор айёми Наврўз ва муборак Рамазон ҳайити - Ийд ал-Фитр билан самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қабул қилинган "йўл харитаси" асосида кўп қиррали Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари атрофлича кўриб чиқилган.
Турли даражаларда фаол мулоқотлар ва ташрифлар давом этаётгани мамнуният билан қайд этилган.
“Ўзаро савдо ва юк ташиш кўрсаткичлари, қўшма корхоналар сони ошмоқда, пойтахтлар ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар амалга оширилмоқда, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинув кенгаймоқда”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, кимё ва нефть-кимё тармоқлари, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари тармоғи ва бошқа йўналишлардаги кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва жадал амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
Теҳрон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, бизнес форуми ва саноат кўргазмасини самарали ташкил этиш муҳимлиги таъкидланган.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Эрон етакчилари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь