Мирзиёев Вьетнам Президенти билан учрашди
Жамият
−
17 Октябрь 2023
5085Бугун, 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга амалий ташрифи доирасида Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Во Ван Тхионг билан учрашди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашувда Ўзбекистон раҳбари вьетнамлик мавқедоши билан икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масаласини кўриб чиққан.
Унда икки давлатнинг етакчи компаниялари нефть-газ мажмуасида, машинасозлик, электротехника, кимё, тўқимачилик, пойабзал, мебелсозлик, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда, шу жумладан махсус иқтисодий зоналар ва индустриал парклар доирасида кооперация қилишлари учун имкониятлар мавжудлиги қайд этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Вьетнам етакчилари маданият, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пекин шаҳридаги Халқ йиғинлари уйида “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтган эди. Маросим доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси тантанали кутиб олинганди.
LiveБарчаси