Мирзиёев Ўзбекистон раислигида ШҲТ нималарга эътибор қаратишини маълум қилди

Жамият

image

Бугун, 17 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Душанбедаги саммитида ушбу нуфузли ташкилотга 2021-2022 йилларда раислик қилиш Ўзбекистонга ўтиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ШҲТдаги раислигидаги устувор вазифаларини баён қилди. Булар:

•    ШҲТнинг нуфузи ва салоҳиятини янада ошириш;

•    Ички минтақавий савдони ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;

•    Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш ва бу борада ҳамкорликни назарда тутувчи марказларни тузиш;

•    ШҲТнинг Транспорт боғлиқлиги стратегиясини қабул қилиш;

•    ШҲТ маконида инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;

•    камбағалликни камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш;

•    ШҲТнинг халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича экспертлар форумини таъсис қилиш;

•    ШҲТнинг Эзгу ният элчисини институтини жорий қилиш;

•    туризм соҳасида ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш;

•    юқумли касалликларга қарши курашишни назарда тутувчи “Йўл харитаси”ни қабул қилиш.

Ўзбекистон раислиги даврида Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорлар билан биргаликда 80 дан ортиқ тадбир ўтказиш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ШҲТ

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг