Хитой ШҲТ давлатларини разведка маълумотлари билан кўпроқ алмашишга чақирди
World
−
13:19 378 2 minutes
Хитойнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларини разведка маълумотлари алмашинувини кучайтириш ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга чақирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Дипломатнинг айтишича, ШҲТ давлатлари хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшувчи ижобий куч бўлиши керак. Унинг фикрича, ташкилот доирасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорликнинг мавжуд механизмларини тезроқ ишга тушириш муҳим.
Чжан Ханьхуэй ШҲТ доирасида хавфсизликка оид 4 та марказ – Хавфсизликка таҳдид ва чақириқларга қарши курашиш бўйича универсал марказ, Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш маркази, Ахборот хавфсизлиги маркази ва Наркотикларга қарши курашиш марказини тезроқ ишга тушириш зарурлигини айтган.
Унинг сўзларига кўра, давлатлар мунтазам равишда қўшма машғулот ва тренинглар ўтказиши, разведка маълумотларини алмашиши, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаши лозим.
“ШҲТ давлатлари умумий, комплекс, биргаликдаги ва барқарор хавфсизлик концепциясига амал қилиши зарур”, деган Хитой элчиси.
Шунингдек, у киберхавфлар, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигига таҳдидлар ҳамда экологик муаммолар каби анъанавий бўлмаган хавфларга биргаликда қарши туриш муҳимлигини ҳам қайд этган. Дипломатнинг фикрича, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш орқали ШҲТ давлатлари минтақадаги турли таҳдидларга қарши янада ишончли тизим яратиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 сентябрь Бишкекда бўлиб ўтаётган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Россия Президенти Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти нафақат Евросиё, балки бутун дунёдаги энг йирик минтақавий бирлашма эканини айтганди.
Live
AllToshkentda vertikal “parkovka”lar o'rnatilmoqda
11 September