Мирзиёев ўзбек-қирғиз чегараси масаласи қачон ҳал этилишини айтди

Жамият

image
Сўх ва Ункар-Тоо: Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара масаласини қандай ҳал қиляпти north_east

Сўх ва Ункар-Тоо: Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара масаласини қандай ҳал қиляпти

Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг давлат чегараси 3 ойда ҳуқуқий рўйхатдан ўтказилади. Яқин вақтлар ичида эса икки давлат ўртасидаги барча чегара назорат ўтказиш пунктлари ишлай бошлайди. Бу ҳақда “Махсус ракурс” кўрсатувнинг Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифига бағишланган навбатдаги сонида айтиб ўтилди. 

“Муносабатларимиз тарихида илк бор чегара бўйича ким нима қилиши керак, қачон қилиши кераклиги ҳақида қатъий келишиб олдик. Негаки бу халқларимиз кутаётган жудаям таъсирчан масала. Биз Садир  Нургожоевич билан аниқ муддатни ҳам келишиб олдик – 3 ой давомида. Бу кўпи билан 3 ой.

Одамлар кутаётган баъзи масалалар фуқароларимизга қулай бўлиши учун яқин орада бюрокатиясиз, ҳар икки томон ҳам қатъий масъулият олиб аниқ ҳал этилади”, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Қайд этиш керакки, икки давлат чегараси борасида гапирганда Ўзбекистон халқи учун муҳим масала Сўх-Риштон йўлининг очилишидир. Шунингдек, давлат чегаралари ҳам тўлиқ аниқлаб олинмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Ўзбекистон-Қирғизистон

Баҳолаганлар

1674

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг