Мирзиёев Учтепада инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектлари билан танишмоқда

Жамият

image

Бугун, 13 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан танишмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги 18-сон автобус саройи фаолияти билан танишди. Бу ерда давлат раҳбарига шаҳар кўчаларида тирбандликни камайтириш, жамоат транспорти хизматларини яхшилаш режалари тақдимот қилинди.

Президент Тошкент шаҳридаги 5-сон иссиқлик марказига ташриф буюриб, бу ердаги технологик жараёнлар ва ускуналарнинг ишлаши билан танишди.

Маълум қилинишича, Президент фаоллар иштирокида йиғилиш ҳам ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг