Мирзиёев Туркиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди
Жамият
−
07 Июнь
3774Анқара шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни "Туркия Республикаси нишони" билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Туркиянинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған тантанали равишда топширди.
"Бугун, мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларация имзоланган кунда Туркия Республикасининг бундай юксак мукофотини олиш мен учун катта шарафдир. Ушбу мукофот халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари, олий даражадаги ишончли мулоқот ҳамда икки томонлама кўп қиррали муносабатларнинг жадал ривожланишининг рамзидир", деган Мирзиёев.
Маълумот учун, Туркия Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ мазкур олий мукофот Туркия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади.
LiveБарчаси