Мирзиёев Туркияга етиб борди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Анқара шаҳрига етиб келди.

Мирзиёевни Анқарадаги Эсенбўға аэропортида мамлакат расмийлари кутиб олган. 

Бугун, 15 март куни Тошкент вақти билан соат 19:30 да Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан Бештепа саройида учрашув ўтказади. 

Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда вазиятларни бошқариш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.

Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 16 март куни Туркия пойтахти Анқарада Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлар Давлат раҳбарларининг навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтади. Саммит Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ташаббуси билан ўтказилмоқда. Саммит дастури якунида давлат раҳбарлари Анқара декларациясини имзолайдилар. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг